• 21 январь GMT +05:00
  • 8146.38
  • 9965.47
“Ўзбекконцерт” 28 та концерт дастурларининг ўтказилишини тақиқлади
09.01.2018 16:52:29
737 Ўзбекистон

 “Ўзбекконцерт” 610 та концерт ва томоша тадбирларини ўтказилишига рухсат бергани ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга, давлат муассасаси 28 та концерт ва томоша тадбирини ўтказилишини тақиқлаган. Бу ҳақда бугун миллий матбуот марказида “Ўзбекконцерт” муассасасининг матбуот анжуманида маълум қилинди.

 Тақиққа сабаб концерт мажмуаси ва хонанда ўртасида келишмовчилик, яъни ижара пулини вақтида тўламаслик вазиятлари юзага келгани ҳамда концерт дастурларининг миллий менталитетимизга мос келмаслиги сабаб сифатида келтирилган. Анжуманда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси эндиликда бадиий кенгаш томонидан қайтарилган клиплар интернет тармоғига ҳам жойлаштирилиши тақиқланиши айтиб ўтилди. Хонандалар клип тайёрлаш учун катта маблағ сарфлашини ҳисобга олган ҳолда, “Ўзбекконцерт” уларга клипни суратга олишдан аввал бадиий кенгашдан тасдиқлатиб олишни таклиф этмоқда. Бу билан давлат муассасаси беҳаё клипларни кенг тарқалишини олдини олишни кўзламоқда. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82