• 21 январь GMT +05:00
  • 8146.38
  • 9965.47
Бугун,Тошкентда бензин 8.5-9минг сўм
10.01.2018 14:22:16
991 Ўзбекистон

Бугундан Тошкентда бензинни деярли 1 АҚШ доллари яъни 8.5-9 минг сўмга сотиб олишингиз мумкин. Ушбу нархлар Россия импорти бензинларига тегишли.

Gas Project Development Central Asia (Gazprom International шўъба тузилмаси) билан ҳамкорликда ташкил этилган Jizzakh Petroleum қўшма корхонаси бугун Тошкентдаги АЁҚШлар тармоғи орқали Россиядан импорт қилинган автомобиль ёнилғиси сотувини бошлади. Бу ҳақда корхона вакилига таяниб РИА Новости хабар берган

2017 йил июнда GPD (40%) ва "Ўзбекнефтегаз" (60%) АЖ Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлайдиган завод қуриш учун "Jizzah Petroleum" қўшма корхонасини ташкил қилган эди.

Хозирча Тошкентда 4 та "Jizzah Petroleum" қўшма корхонаси АЁҚШ шаҳобчалари бор.

Қўшма корхона томонидан Аи-95, Аи-98 ва евро-5 дизель ёнилғиси сотилади.

Бир литр Аи-95 маркали бензин ва дизель ёнилғисининг нархи 8,5 минг, Аи-98 бензинининг нархи эса 9 минг сўмни ташкил этади.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82