• 24 апрель GMT +05:00
  • 8077.26
  • 9960.07
Журналистика факультети дарди: халқаро алоқалар ўрнатиш учун эркинлик берилиши лозим.
10.01.2018 15:37:42
867 Ўзбекистон

Журналистика ва оммавий коммуникация университетини ташкил этиш ва мазкур соҳадаги камчилик ва муаммолар ҳақидаги фикрларни давом эттирамиз.

Жаҳон тиллари Университети, журналистика факультети декани Алишер Матёқубов ҳам бўлажак Университет ҳақидаги фикрлари билан бўлишди ва мавжуд мутахассислар билим ва тажрибасига ҳам баҳо берди:

 Журналистика ва оммавий коммуникация университетини ташкил этилиши соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этади. Биринчидан моддий-техник база талаб даражасида бўлади. Бу эса ўз-ўзидан кадрлар билим даражасини ошишига таъсир этади. Моддий-техник база деганда замонавий телерадиостудия, фотолабаратория ва Университет нашриёт уйи тушунилади.

Иккинчидан давлатимиз тарафидан домлаларимизга алохида эътибор қаратилади. Хозир бизга иккинчи даражали, деб қарашади чунки, Университетнинг йўналиши бошқа. Иҳтисослашган Олий таълим муассасаси бўлса барча эътибор сифатни оширишга қаратилган бўлади.

 Домлаларимизнинг салохиятига келсак, яхши эмас 3-4 баҳо атрофида.Назариётчиларимизни чет-элларга юбориб тезликда уларнинг малакасини оширишимиз зарур. Хозирда 10 нафар фан доктори ва 30 нафардан ортиқ  фан номзодлари ва ҳимояга тайёр турганлар ҳам 10 нафардан зиёд.

Жаҳонга чиқиш учун биринчи навбатда маҳаллий ОАВларимиз чет-элларда ўзларини мухбирлик пунктларини очиши керак. Шунда биз уларга янада малакалироқ кадрлар тайёрлаб берамиз. Шунингдек, янги ташкил этилаётган Университетга тўғридан-тўғри халқаро алоқаларни ўрнатиш учун эркинлик берилиши лозим.

Журналистика назарияси ва амалиётида ҳам фаол бўлган мутахассис филология фанлари номзоди, доцент Наргиза Қосимова мавзуни давом эттиради

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82