• 24 апрель GMT +05:00
  • 8068.17
  • 9899.64
Малакали журналист тайёрлаш учун малакали домлалар етарлими?
10.01.2018 16:05:28
724 Ўзбекистон

Президентимиз 22 декабрь куни сўзлаган ўз нутқида  Журналистика ва оммавий коммуникация университетини очиш тўғрисида айтиб ўтди. Албатта бу жуда долзарб масала. Зеро бугунги кунда Ўзбекистон Миллий университетида журналистика факультети, ЎзДЖТУда халқаро журналистика факультети, Қорақалпоғистон давлат университетида журналистика бўлими фаолият юритиб келаётган бўлсада мамлакатимизда ОАВ кўпайиши, хусусан интернет ОАВнинг жадал ривожланиб бораётганлиги сабабли соҳада кадрлар тақчиллиги сезилмоқда. Университет ўзида журналистика, халқаро журналистика,  операторлик ва режессура,  матбаачилик факультетларига, хусусан мазкур факультетлар ўзида журналистикадаги долзарб йўналишларни ўзида мужассам этган кафедралар (ЮНЕСКОнинг кафедраси шу жумладан)  эга бўлса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Зеро, бугунги кунда  хорижий тилларни мукаммал биладиган, техникадан тўла қонли фойдаланадиган,  янги мультимедиавий асосларни ўзлаштирган, медиабозорда ўз ўрнига эга бўлган, жамоада бир-бирини тушунган ҳолда фаолият юритадиган (айниқса ТВда) журналист-кадрларни тайёрлаш журналистика соҳасидаги қатор муаммоларнинг бартараф этилишига олиб келарди.

Аммо, яна бир муаммо мавжуд.  Бу ана шундай замонавий журналистни тайёрлайдиган профессор-ўқитувчилардир. Албатта бу масалага жиддий ёндошиш лозим, деб ўйлайман. Сир эмас факультетларда бугунги кунда дарс бераётган аксарият ўқитувчилар юқорида кўрсатилган талабдаги кадрларни тайёрлашга билими, салоҳияти, малакаси  етишмайди.  Бунинг учун  ўқитувчиларни ишга олишда улар лавозимга танлов асосида олиниб, тил билиши, камида 5 йил амалиётда иш стажига эга бўлиши (босма, электрон ёки онлайн ОАВда ишлаган бўлиши шарт, ўзи умрида бирорта журналистик материал тайёрламаган ўқитувчи қандай қилиб талабаларга материал тайёрлаш сирларини ўргатади?!!!) , интернетдан фойдалана олиши, мультимедиавий технологиялардан хабардор бўлиши,  замонавий педагогик технологиялар асосида дарс ўта олиши лозим. Шундагина биз  етук журналист кадрларни тайёрлаб бера оламиз.

 Наргис ҚОСИМОВА, филология фанлари номзоди, доцент

Айни мавзуда Жаҳон тиллари университети, журналистика факультети катта ўқитувчиси Беруний Алимовнинг фикр ва таклифлари билан ҳавола орқали танишинг

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82