• 15 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
Ўзбек "СНБ"си қачон ўзгаради ва вазифалари чегараланадими?
10.01.2018 10:22:22
1538 Ўзбекистон

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва адолатни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутувчи «​Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида»​ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилиши кутилмоқда, бу ҳақда кун нашри ёзмоқда.

Шунингдек, «​Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»​ги​ қонун ҳам янгидан қабул қилинади. Бу ҳақда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 октябрига қадар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича амалиётга ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилган. 

Ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, уларнинг ваколат ва вазифалари чегарасини аниқ белгилаш; мазкур органларнинг ўзаро ваколатлар ва функциялар такрорланишини бартараф этишга, «​ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати​»​га оид нормалар белгиланмоқда.​

Миллий хавфсизлик хизмати соҳасидаги парламент назоратининг механизмлари ва фаолиятининг самарадорлиги мезонлари ҳам жорий йилнинг 10 октябирига қадар белгиланади.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82