• 15 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
ФОТО: Тошкентнинг тунги СЕНСАЦИЯЛАРИ
11.01.2018 09:35:05
3625 Ўзбекистон

Тошкентда қоронғу тушиши билан тунгги “спектакл”лар бошланади. “Спектакл”дан парчалар эса тонггача интернет ахборот сайтларида номоён бўла бошлайди.

“Чилонзорда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди”, “Юнусободда Матиз ва Каптива тўқнашиб кетди”, “Юраги бўшлар кўрмасин, Ласетти болакайни уриб юборди”,  бу каби сарлавҳаларни кузатиб бош ролдаги қаҳрамонларга ачинади одам. Ахир, бу ҳақиқий ҳаёт сахнасида юз бермоқда.

Нега Тошкентда ЙТҲлар кўп содир бўлмоқда?

Юзага келаётган йўл транспорт ҳодисаларини кузатиб шунга гувоҳ бўлдикки, аксарият ЙТҲлар қоронғу вақтда содир бўлган.  (27.12.2017, 01.01.2018, 04.01.2018)... Биз бирма-бир интернет сайтларидаги автомобил одам уриб юбориши ва бошқа улов билан тўқнашиши ҳамда йўл четидаги тўсиқларига урилиши ходисаларини кузатиб чиқдик. Уларнинг кўпчилиги (вақти кўрсатилган ЙТҲлар назарда тутилмоқда) кеч тушган вақтга тўғри келади.

 Қоронғу тушиши билан Тошкентга сайрга чиқдик. “Нурафшон”  номининг аксини англатувчи бу янги кичик ҳалқи йўлини “зимистон”, деб атасак кўчага ярашган бўларди. Тошкентнинг яна бир қанча кўчаларида ҳам шундай зимистонлик ҳукмрон. Маннон уйғур кўчаси яқинидаги Кобул текстайл кўчасидаги столбалар қуруқ савлат тўкиб туришдан бошқа ишга ярамайди.  Марказий кўчаларда хусусан “Чехова” кўчасида ҳам ёритиш даражаси яхши эмас. Қорақамиш даҳасида  ахоли қоронғулик билан анчадан бери дўстлашиб улгирган, бошқача бўлишига умид ҳам қилмайди.

“Ҳар куни кеч соат олтиларда фарзандларимини мактабдан олиб уйга қайтаман. Тўғриси кўчалар шунақанги қоронғуки... Қорақамиш даҳасида янги ТошМи яқинига келгунча ёрқин ёритилган йўлни ўзи йўқ. Столбаларда чироқ бор, лекин негадир ёрқинмас.” – дейди автомобил ҳайдовчиси.

Киракашлар нима дейди?

Тошкент кўчаларини кезишда давом этамиз. Хира тортган столбалар шарофати билан айрим йўлларни номини топишга ҳам эришолмадик. “Чўпон ота”, “Шуҳрат” кўчалари ахолиси ҳам чала ёритилган йўлларга кўникиб кетишган. Кўчаларни таксичилардек яхши биладиган одам йўқ. Улардан пойтахт кўчаларини ёритилиш даражасини сўрадик.

“Пойтахтимизнинг кўпгина кўчалари яхши ёритилмайди. Пиёда югуриб чиқиб, қолса кўрмай қолишингиз ҳеч гап эмас. Хабарингиз бор Тошкентнинг кўпгина кўчаларига темир тўсиқлар ўрнатилди. Кейинчалик эса машиналар унга урилиб ЙТҲ содир бўлаётгани рўкач қилиниб, айрим кўчалардан тўсиқлар олиб ташланди. Балки кўчаларимиз яхши ёритилганда яна харажат қилиб, тўсиқларни бузиш шарт бўлмасмиди.” –дея фикр билирди ўзини таништиришни истамаган такси ҳайдовчиси.

“ТВда йўл транспорти ҳодисаси тепасига келиб, ким айбдорлигини излашга уринишади-ю, ҳеч ким кўчани қоронғулигига эътибор бермайди.”- куюниб гапиради яна бир такси ҳайдовчиси.

Албатта, ЙТҲларнинг сабабчиси фақатгиа йўлларнинг қоронғулиги эмас. Бунинг бошқа омиллари ҳам бор. Лекиин, бир неча ой давомидаги кузатувларимиз асосида шунга гувох бўлдикки пойтахтнинг бир қатор кўчалари етарли даражада ёритилмайди.

Пойтахт кўчалари чироқларига масъул бўлган “Тошшаҳарнур”  ходимининг айтишича Тошкент катта ҳалқа йўли мазкур ташкилотга қарамайди. “Нурафшон” кўчасида эса авария содир бўлган ва бу тез орада бартараф этилади. Умуман яхши ёритилмаган кўчаларга келсак, улар бу камчиликни тан оладилар. Бироқ, яхшилашга шошилаётганлари йўқ.  “Тошшаҳарнур”дан “Столбалардаги чироқлар янги турларига алмаштириляпти, бажариляпти, тез орада яхшиланади” каби  одатий жавобни олдик.   Ташкилот ваъда бериб тураверсин. Бажаряпмиз, амалга ошираяпмиз, деб юргунимизча зимистон кўчалар сабаб кимдир беҳосдан қотилга, яна кимдир қурбонга айланиб бормоқда.

Биз бу билан ЙТҲларнинг ягона сабабчиси ёритувнинг пастлиги демоқчи эмасмиз, албатта буни бошқа сабаблари ҳам кўп. Бироқ кўчаларнинг ёмон ёритилиши ҳам шунга сабаб бўлаётган омиллардан биридир.    

Анора 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82