• 21 январь GMT +05:00
  • 8146.38
  • 9965.47
Мирзиёев:айрим раҳбарлар ўзининг “иссиқ жойи”ни ёшларга бўшатиб беришни хоҳламайди
11.01.2018 14:07:32
831 Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси президенти Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқида ҳарбий кадрларни тайёрлашдаги камчиликларга тўхталар экан, таълимда устозлик анъаналари йўқолганини танқид қилиб ўтди. 
"Авлодлар ўртасида узвийлик ва устозлик анъаналари йўқолгани ҳам ўткир муаммо бўлиб қолмоқда. Бунинг сабаби, биринчи навбатда, айрим раҳбарларнинг ўзига ўринбосарлар тайёрлаш, ўзининг “иссиқ жойи”ни ёшларга бўшатиб беришни хоҳламаслиги билан боғлиқ. Улар ёшларнинг малакасини ошириш ва хизмат пиллапояларидан кўтарилишига онгли равишда тўсиқ бўлмоқда, десак, буям ҳақиқат.

Мен эътибор қаратмоқчи бўлган яна бир масала, бу – кадрларимизни хорижий давлатларда тайёрлаш билан боғлиқ. Маълумки, биз ошиб-тошиб кетган бой давлат эмасмиз. Шунинг учун бу масалага чуқур ўйламасдан ёндашишга ҳаққимиз йўқ. Бу борада номзодларни ҳар томонлама пухта саралашимиз ва тайёрлашимиз керак. Токи, улар олган билим ва тажрибаларини кейинчалик амалда қўллаш ва жорий этишга қодир бўлсин. Шу билан бирга, янги билим ва ғояларни янада кенг ёйиш мақсадида ҳарбий ўқитувчиларимизни чет элларда тайёрлаш масаласига катта эътибор қаратиш зарур."
Шунингдек, президент таълим муассасаларимиз билан мамлакатимиздаги ва хориждаги етакчи олий ўқув юртлари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳам топшириқлар берган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82