• 15 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
Ўзбекистонда паспорт ўрнига дастлабки ID-карталар 2019 йилда пайдо бўлади
12.01.2018 15:19:46
1051 Ўзбекистон

Ўзбекистонда умумий фуқаролик паспортлари ўрнига дастлабки идентификация карталари (ID-карталар) пайдо бўлиши келгуси йилдан олдин содир бўлмаслиги мумкин.

Мамлакат ичида ҳаракатланиш учун фойдаланиладиган ID-карталарни киритиш, шунингдек, амалдаги биометрик паспортларни чет элга чиқиш учун паспортлар деб тан олиш бўйича ташаббус бугунги кунда ишлаб чиқилаётган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар йили” давлат дастурида назарда тутилган.

Бунда Ўзбекистон аввалроқ мутлақо бошқа тизимни жорий қилишни мўлжаллаганди. 2019 йил 1 январдан бошлаб, мамлакатда янги чет элга чиқишга рухсат берувчи паспорт жорий қилиш, амалдаги биометрик паспортдан эса фақат республиканинг ичида фойдаланилиши шарт бўлиши режалаштирилган эди.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг бошлиғи, полковник Улуғбек Тошхўжаевнинг сўзларига қараганда, ID-карталарни жорий қилиш – мураккаб ва кўп меҳнат талаб қиладиган жараён бўлиб, ҳозирги вақтда у дастлабки босқичда.

«Ҳозирги вақтда биз чет элга чиқишга рухсат берувчи паспортларни жорий қилиш устида ишлаяпмиз. Шу йўналишда президент фармони бор, бу паспортлар 2019 йил 1 январдан бошлаб чиқарилади. Аммо бунинг учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда биз бир қатор масалаларга дуч келдик. Бундан ташқари, кўп фуқаролар бизга аризалар билан мурожаат қилишди ва агар амалдаги биометрик паспорт моҳиятан чет элда фойцдаланиш ҳуқуқини берувчи паспорт бўлса, нима учун янги чет элга чиқишга рухсат берувчи паспортни жорий қилиш лозимлигини сўрашди», – деб таъкидлади у, “Тараққиёт стратегияси” марказидаги брифингда.

Натижада, ИИВ вакилининг сўзларига қараганда, махсус ишчи гуруҳ тузилди ва у ҳамма фикрларни жамлади, бошқа мамлакатларнинг тажрибасини ўрганди ҳамда ID-карталар киритишни таклиф қилди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82