• 16 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
Президент: ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизими замон талабларига тўлиқ жавоб бермайди
11.01.2018 13:34:02
715 Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси президенти Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқида ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизимидаги муаммолар ҳақида гапирди.  

"Айни вақтда, айтиш жоизки, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизими замон талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Бунинг сабаби – айрим мансабдор шахслар, масаланинг моҳияти ва аҳамиятини етарли даражада тушунмагани билан боғлиқ десак, тўғри бўлади."- дея президент муаммонинг сабабларини ҳам кўрсатиб ўтган.

"Академияда ўқув жараёнини ташкил қилишда эскича ёндашувлар ҳали ҳам бартараф этилмаган. Бундай ҳолат билан муроса қилиб бўлмайди. Биз бу масалада доимо замон билан бирга қадам ташлашимиз, керак бўлса, ундан олдинда юришимиз зарур. Академияда ва бошқа ҳарбий ўқув юртларида замонавий шарт-шароитларни хўжакўрсинга яратганимиз йўқ. Аксинча, курсантларимиз ва тингловчиларимиз таълим соҳасида энг илғор, инновацион билим ва кўникмаларга эга бўлиши зарур. Мана, бизнинг асосий мақсадимиз." - дея фикр билдирди Мирзиёев. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82