• 24 апрель GMT +05:00
  • 8077.26
  • 9960.07
Президент матбуот хизмати халққа янаям яқинроқ ва очиқроқ бўладими?
12.01.2018 17:54:00
798 Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” – деган сўзлари асосида бугундан кейин доимий равишда Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти журналистлар орқали жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб бориш  учун Пресс-Хол ташкил этиб борилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Президенти матбуот котиби — Президент давлат маслаҳатчиси ўринбосари Комил Алламжонов ташкил этилган брифингда маълум қилди. Пресс-холлда Президент томонидан имзоланган қарорлар бўйича шарҳ ва ахборотлар берилади. Унда мазкур қонун ижрочилари ва у билан бевосита алоқадор бўлган амалдорлар журналистларнинг саволларига жавоб бериб борадилар. Бу албатта, президент матбуот хизмати халққа янаям яқинроқ ва очиқроқ бўлишини таъминлайди. 

Пресс-холлнинг илк конференциясида журналистлар қаршисига  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродов чиқди.

Сухроб Холмуродов пресс-холлга йиғилган маҳаллий ва хорижий журналистларнинг саволларига жавоб беришга имкон қадар харакат қилди.  Журналистлар Ўзбекистоннинг инвестиция сиёсатидаги оғриқли муаммоларни кўтардилар. Бу ҳақда тез орада хабар берамиз.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82