• 24 апрель GMT +05:00
  • 8068.17
  • 9899.64
Қойил, Шавкат Мирзиёевдан энди онлайн маслаҳат олиш мумкин
10.01.2018 17:35:11
1890 Ўзбекистон

Аҳолига онлайн маслаҳат бериш бўйича қўшимча имкониятга эга бўлган Ўзбекистон президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси 2018 йил 20 июнгача жорий этилиши кутилмоқда

   Бу тадбир 9 январдан жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган 2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган. Дастур лойиҳаси 15 январгача умумхалқ муҳокамасида бўлади. Дастурга кўра, Ўзбекистон президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси дастурий таъминоти такомиллаштирилиб, унда аҳолига тўғридан-тўғри онлайн маслаҳатлар бериш имконияти яратилади. Ушбу банди ижросига масъул вазирлик — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси 2016 йил 25 сентябрида ишга туширилган. Виртуал қабулхона ҳукуматнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан яқиндан ишлашга, жойларда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва коррупциянинг олдини олишга мўлжалланган бепул электрон ресурс бўлиб келган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82