• 20 февраль GMT +05:00
  • 8182.73
  • 10158.86
Гулнора Каримованинг қўл остидаги ходими у ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор қилди
16.01.2018 13:09:38
6581 Ўзбекистон

 Гулнора Каримованинг “Ўзбекистон маданияти ва санъати Форуми”даги собиқ ходими бу ҳақида очиқ интервью берди.

Исми сир қолишини истаган ходим  ушбу “Форум” нима билан шуғулланганлиги ва Гулнора Каримованинг қўл остидагиларга қилган муомаласи ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Эслатиб ўтамиз, “Форум” биноси ҳозир қурилиши режалаштиралаётган “Ташкент-Сити” ҳудудида жойлашганди.

«Бошида менга ҳаммаси ёқарди»

— Қачондан бошлаб  у ерда иш бошладингиз?

—  2010 йилдан

—Бу ташкилот ҳақида таассуротларингизни ўртоқлашсангиз.

— Бошида ҳамма иш менга жуда ёқаётганди. Хизматчилар унчалик кўп эмасди. Лекин уларга жуда кўп вазифалар юкланганди. Бир киши 2-3 та лойиҳани бошқариши керак эди.

— Хизматчилар ассосан нима билан шуғулланишарди?

— Айтайлик,  бизда Аёллар уюшмаси бўлиб, қизлар асосан, хайрия ишлари, жумладан кўкрак саратони билан оғриган аёлларга касалхоналарга ётиш, жарроҳлик муолажаларини ўтказиш ва дори-дармонлар масаласида ёрдам қилишарди. Буларнинг ҳаммаси текинга амалга ошириларди. Маблағлар фонд томонидан ажратиларди.

— Кечирасиз, фонднинг ҳайрия лойиҳалари ҳам бор эди демоқчимисиз?

—  Аёллар уюшмаси таркибида Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш  фонди ҳам бор эди. Айтайлик, аёл фермерларни.  Биз фермер хўжалигини юритаётган аёллардан танлов асосида саралаб олардик ва уларни ҳисобни юритиш, ишни қандай олиб бориш кераклиги ҳақидаги тренингларда ўқитардик. Уларнинг меҳмонхонада яшашлари ва бошқа ҳаражатлар фонд ҳисобидан эди.

— Шундай лойиҳаларни санаб бероласизми?

—   Умумий олганда 50 ка яқин. Биз шулардан 20 тасини юргизардик. Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш  фонди феремер аёлларга кўмак беришдан ташқари талабаларга, ногиронларга ҳам ёрдам берарди.

 Гулнора Каримованинг “Ўзбекистон маданияти ва санъати Форуми”даги собиқ ходими  бу ҳақида очиқ интервью берди.

«Ҳаммаси мунтазам тўлаб борилган»

— Гулнорага  фонд “Форум” нинг нима кераги бор эди?

—Менимча қандайдир ишни айлантириш ва қоплаш учун.

— Молиявийми?

— Молиявий бўлиши ҳам мумкин.

—У фондни молиялаштириш учун пулни қаердан олган бўлиши мумкин?

— Биз фонд учун пул беришга рози ҳомийларни қидирардик. Масалан, “Ўзтрансгаз, “Лукойл” каби ташкилотлардан пул ўтказиларди.

— Улар чин кўнгилдан беришармиди?

— Ҳа. Чунки фонд Гулнора Каримовага тегишлилигини биларди. Рад этиш ортиқча бўларди.

Айтайлик, биз тренинг ўтказиш учун пул йиғдик. Бизга зални  ижарага олиш, меҳмонхона, меҳмонларни овқатлантириш каби ҳаражатлар бўлади. Биз ҳомийларни топардик ва улар ҳаммасини тўлаб беришарди. Уларга агар хоҳишлари бўлса тренингда иштирок этишларни таклиф қилардик.

— Тўлашни хоҳламаганлар ҳам бўлганми?

—  Йўқ.

— Битта ҳамми?

— Баъзида биринчи лойиҳада имконияти бўлмаганлар, кейингиларида қўллаб-қувватлашини айтишарди.

—У ерда қанча пул айланганини ҳисоблаш мумкинми?  

— Менимча, миллионлар.

— Маблағлар асосан шу лойиҳаларга ўтказилганмиди?

— Ҳа.

«Тугатмасдан, кетмайсан...»

— Кечирасиз, Гулнора фонд “Форум” дан пул ишламаганми?

— Ишлаган. Унинг моделлик ва заргарлик бизнеси ҳам бор эди. Акамнинг айтишича, унга таниш бир йигитча заргарликни яхши биларкан. Гулнора уни бир хонага киргизган ва унга  иш бериб: “Тугамагунча кетиш йўқ, овқатингни олиб келиб беришади, сен нима десанг айтганингни қиламиз, лекин иш тугамагунча кетмайсан”,  деган экан.

 Йигитча 10 кундан ортиқ ўша хонада ўтирган. Тўғри “Гули” ( Гулнора Каримованинг заргарлик бренди- AsiaTerra) даги барча ишларни у бажармаган. Соатлар, тақинчоқлар жуда чиройли ва қиммат эди. Аукционда соатларнинг бошланғич нархи 2009 йили 50 минг АҚШ доллари этиб белгиланган.

 “Ёқмаса, ўрнингни  бўшатиб қўй,”

 У кўпчиликнинг кўз ўнгида меҳрибон ва севимли кўринарди, ҳаммага кулиб боқарди. Аслида эса...  Бир куни эрталабки соат 5 гача эскизлар чизиб қолиб кетган ишчилар унга эскизни олиб киришганда у ёввойи овоз билан бақириб сўкинган. Кимдир ундан “тўлашни, “мукофотлашни” талаб қилса  у : “Ёқмаса, ўрнингни  бўшатиб қўй,” дерди.

  У одамлар олдида нутқи билан ҳаммани ўзига қаратарди.  Иш пайтида у жуда қаттиққўл ва қаҳрли эди. Тадбирларда эса ёқимтой ва табассумли бўлиб оларди. У битта қизиқ гапни кўп айтарди:”Ҳамманинг ўз тарихи бор, бизники ҳам бўлади..”

2011 йил 8 июлда унинг туғилган кунини нишонладик. У шеърлари жамланган  китобдан бизга парчалар беришди. Палов, сомса пиширилди. Қўй сўйилди. Биз унинг сурати тасвирланган пазл (мозаика) тайёрладик. Ҳаммамиз бир қаторларга турганимизда унинг расми пайдо бўлди. Видеотасвирчилар буни тасвирга олишди. Гулноранинг ўзи бу тадбирда йўқ эди. Тасвирни кейин унга кўрсатишларини айтишганди.  Биз унга атаб: “Сенга бахт тилаймиз” қўшиғини куйлагандик.

«Фонд барчани эзган»

— Ўзбекистонда бир киши “Мен хайрия ишлари билан шуғулланмоқчиман,” деса, бунга қандай муносабат билдириларди?

— Албатта, рад этиларди. Кўпинча, у фонд ишларига ҳомийликка таклиф қилинарди ва фонднинг қулига айланарди. Улар фақат фонд ҳомийлари бўлиши мумкин эди. Олдин фонд, кейин бошқалар.

— Улар бунинг учун қандайдир имтиёзлар олишармиди? Масалан, Гулноранинг қўллаб-қувватлаши каби.

— Улардан фонд”Форум”нинг барча тадбирларини ўтказишда фойдаланишарди. Агар уларда муаммолар юзага келса, фонд “Форум уларни ечишга кўмаклашарди.

— Бундан чиқди: “Биз сенга муаммоларни ҳал қилишда ёрдам берамиз, агар...”

— Ҳа. Шунга ўхшаш.

 

— Эшитишимча, У одамларнинг диққат марказида бўлишни яхши кўрган. Янги кўйлакда келиб: “Мана янги ҳайрия лойиҳаси”деган экан.

Албатта, унинг ҳар бир кўйлаги ажойиб эди бу сўзсиз. Пардоз ҳам шунга мос. Бир сафар касалхона очилишида ҳам атайин ўзини кўрсатган. Кейин Зарқайнар кўчасидаги Болалар ижодиёт марказида (биз у ерда турли тақдимотлар ўтказардик) аёл фермерлар танловининг жўрттага охирида келган ва уни суратга олиш ишлари билан ушлаб қолишганини айтган. Style.uz  ҳафталигининг ҳам охирида келарди ва бир-иккита миннатдорчилик сўзларини айтарди.  

— “Келажак овоз” -чи? Бу нима эди?

— Бу ёшлар фонди. У ерда худдики олтин ёшлар йиғилган, уларнинг барчаси ўта ақллимиш. Улар турли танлов ва тендерлар ўтказарди. Чет элларда ўқишарди.

Америкаликларга хат

— Мода борасида фонднинг қандайдир лойиҳалари бормиди?

— Йўқ. Модага алоқаси йўқ эди.

2011 йилда Гулнора Нью-Йоркда модалар кўргазмаси қилиши керак эди. Унга эса рухсат беришмади. (Мода ҳафталиги ташкилотчилари уни инсон ҳуқуқларни ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг протестларига кўра болалар меҳнатидан фойдаланиб пахтани териб олишда айблашди- AsiaTerra)

 Табиийки, биз ҳаммамиз уни қўллаб-қувватлаш учун Америка элчихонасига рухсат беришларини сўраб хат ёздик.  Хатда Уни мақташимиз, унинг бу ерда жуда катта лойиҳаларни амалга ошираётганлигини, унинг қандай зўр тикувчи эканлигини, олмос ва олтин билан қандай ишлашини ёзишимиз керак эди. Биз бу хатларни ўзимизнинг номимиздан эмас, бир қатор оддий ёшлар номидан ёздик. Хуллас, биз кўнгиллилар сифатида, унинг қилаётган ишларини мақтаб ёзилган хатларни жўнатдик. 

Ҳар бир кишидан 8-10 та хат ёздириб олишди. Фондда 300-500 киши атрофида ишлардик. Норасмий ишлайдигандлар ундан ҳам кўп эди. Чунки бизда кўнгилллилар ва “Келажак овози” ёшлари бор эди.

— Қоғозда ёзиб, хатжилдга солиб жўнатилдими хатлар?

— Ҳа. Биз ҳар куни шу иш билан шуғулландик. Ҳар кеч хатлар жўнатдик.

— Америкаликлар хатлар қаердан келаётганини тушунмадими?

— Балки тушунмагандир. Лекин элчихонадан ҳеч қандай жавоб бўлмади. Бир ҳафтадан кейин бизга палов қилиб беришди. Машҳурларни меҳмонга чақиришди. Мусиқа, актёрлар, санъаткорлар келишди. Автобус келди. Ундан Гулнора ва унинг гуруҳи тушди. Домла дуо ўқиди. Гулнора: “Яшанглар, болалар! Биз мода кўргазмасини ўтказдик, ” деди.

 Кейин билсак кўргазма қандайдир ресторанда, кичиккина қилиб ўтказилибди.

“ Фонддан қолган доғ”

— Фонд ишчиларга яхши ҳақ тўлармиди?

—Директоримиз  ҳар ой ҳақ тўланишини ваъда қилганди. 2011 йилда ойига 200 мингдан ҳақ тўланарди. Лойиҳалар жуда кўп эди, кўпинча ярим тунгача қолардик. Бизга мукофотлар ваъда қилишарди. Лекин доим ваъда ваъдалигича қолиб кетарди

Фонд “Форум” ҳақидаги таассуротларим ёмон эмас. У кўп хайрли ишларни амалга оширди. Қарияларга, касалларга ёрдам қилди. Аммо фонднинг ўзида ишлаш жуда қийин эди. Асосий вақтинг ишга сарфланганидан, оиланг ва фарзандларинг учун вақт ажратолмайсан. Директорлармиз баъзида суткалаб ишда қолиб кетишарди..2011 йилда директорларимиз 1 миллионча олишарди. Биз эса улардан анчагина кам маош оладик. Қоғозда эса икки уч баравар кўпайтириб ёзиларди. 

Саида таржимаси

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82