• 20 май GMT +05:00
  • 8025.83
  • 9597.29
Навоий вилоятидан 17 минг фуқаро чет элга ишлаш учун кетган, 23 минг киши ишсиз
18.01.2018 20:58:18
1099 Ўзбекистон

Вақтинча ишсиз аҳолини жамоат ишларига кенг жалб этиш, уларга ҳақ тўлаш тизими жорий этилгани жойларда бандлик масаласига самарали ечим бўлмоқда. Ушбу тизим дастлаб 2017 йилда Кармана туманида тажриба сифатида йўлга қўйилиб, жорий йилдан вилоят бўйича татбиқ этилмоқда. Охирги уч ой давомида 3 минг фуқаро мазкур тизим асосида иш билан таъминланиб, улар учун 3 миллиард сўмга яқин маблағ ойлик маош сифатида берилган. 

Маълумотларга кўра, айни пайтда Навоий вилоятидан 17 минг фуқаро чет элга ишлаш учун кетган, 23 минг киши ишсиз. Фуқароларнинг жамоат ишларига жалб этилиши ушбу ҳолатни бартараф этиш, эҳтиёжманд оилалар сонини кескин камайтиришда муҳим омил саналади. 

Бу ҳақда Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида “Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида ташкил этилган семинарда таъкидланди. 

Тадбир якунида вилоят шаҳар ва туман бандликка кўмаклашиш марказларига “Damas” автомашиналари калити топширилди. 

ЎзА маълумоти

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82