• 20 май GMT +05:00
  • 8025.83
  • 9597.29
Ақтўбеда ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмоқда
19.01.2018 00:12:27
1105 Ўзбекистон

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган фожиа сабабларини ўрганиш учун Ўзбекистон президенти топшириғига кўра бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ташкил этилган Махсус ҳукумат комиссияси айни вақтда Қозоғистонда бўлиб турибди.

Махсус комиссия таркибидаги манба Kun.uz нашрига маълум қилишича, айни вақтда автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган 52 кишидан 30 нафарининг шахси аниқланган. Яқин вақтлар ичида шахсни аниқлаш ишлари якунланиб, марҳумларнинг рўйхати эълон қилиниши кутилмоқда.

Бундан аввалроқ ҳалокатдан омон қолган 5 кишидан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари экани маълум бўлганди.

Айни вақтга келиб уларнинг шахси аниқланган. Улар 1988 йилда туғилган Аҳрор Исаков ва  1980 йилда туғилган Исроилжон Мирзааҳмедов бўлиб, уларнинг иккиси ҳам Наманган вилоятида истиқомат қилишади.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82