• 15 август GMT +05:00
  • 7790.20
  • 8888.62
Ўзбекистонда энди коллежда ўқиш пуллик бўлади
05.02.2018 10:54:39
1319 Ўзбекистон

Касб-ҳунар коллежларида ўқиш энди пуллик бўлади. Бу ҳақда Президентнинг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида келтирилган.

Хужжатга кўра касб-ҳунар коллежларининг молиялаштириш манбаларидан бири сифатида тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушадиган маблағлар ҳам кўрсатилган.

Тўлов-контракт қиймати Молия вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда ўрнатилади.
 
Шу билан биргаликда кам таъминланган оилалардан бўлган ўқувчилар касб-ҳунар коллежларида бепул асосда ўқиши белгилаб қўйилди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82