• 15 август GMT +05:00
  • 7790.20
  • 8888.62
Бугун оммавий равишда нотариуслар ишламади
08.02.2018 22:12:03
1928 Ўзбекистон

Бугун Самарқанд вилоятида бирон бир нотариал идора фаолият олиб бормаган. Аниқроғи, янги тўлов усулини амалга ошириш жараёнида техник носозликлар келиб чиққани туфайли, мижозлар тўловни амалга ошира олмадилар. Оқибатда аҳоли нотариал хизматдан фойдалана олмади. Бу ҳақда блогер Мирзо Субханов ёзмоқда.

“Бу ҳолат бутун Ўзбекистон бўйлаб рўй берганлигининг ҳам эҳтимоли бор.” – ёзади у.

«Самарқанднинг шаҳар марказида жойлашган бир нечта нотариал идораларга кетма-кет мурожаат қилдик, аммо уларнинг биронтаси бизга хизмат кўрсатмади.

Иш куни бўла туриб нотариал идораларнинг фуқароларга хизмат кўрсатмаганлигига Адлия вазирлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинган ва биринчи февралдан ишга тушурилган янги онлайн тўлов тизимидаги техник носозликлар сабаб бўлган.»

“«Тошкентда жойлашган марказий серверда техник носозлик туфайли фуқаролардан пул тўловларини қабул қила олмаяпмиз» - деди нотариал идоралардан бирининг масьул ходими.

Тизимдаги техник носозлик Самарқанд вилоят адлия бошкармаси томонидан ҳам тасдиқланди.   

“Муаммолар Тошкентда жойлашган марказий серверда кузатилганлиги сабабли Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам худди шундай муаммолар кузатилиши мумкин эди.” –  дея таҳмин қилади блогер.

Техник носозликлар эртагача бартараф этилиши кутилмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82