• 20 май GMT +05:00
  • 8025.83
  • 9597.29
Сергелида аёл машинада мактаб ўқувчисини уриб қочди
08.02.2018 15:40:41
809 Ўзбекистон

6 феврал куни Сергели тумани “Автобус шоҳ бекати” яқинида кеч соат 20:15 ларда аёл ҳайдовчи Матиз русумли автомобилда пиёдани уриб юборади. Ҳайдовчи жабрланган ўсмир йигитга ёрдам бермай, воқеа жойидан қочиб кетади. Бу ҳақда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги манба dia.uz сайтига маълум қилган.

Жароҳат олган ўсмир тез ёрдам машинасида касалхонага етказилган. Шифохонада унга ўнг қўл билак қисми очиқ-синиши ташҳиси қўйилган. 7 феврал куни 12:45 да тезкор қидирув гуруҳи томонидан жиноятни содир этган аёл топилди ва унга нисбатан жиноий иш очилди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82