• 15 август GMT +05:00
  • 7790.20
  • 8888.62
Тошкентда уйсиз, совуқда қолган 33 нафар кишига ёрдам кўрсатилди
08.02.2018 16:55:15
1014 Ўзбекистон

 Тошкент шаҳрида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши муносабати билан, Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадаси шахсий таркиби томонидан, тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда, шаҳар ҳудудида маълум бир яшаш жойига эга бўлмаган фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси.

Жумладан, 2018 йил 6 февралдан 7 февраль кунига қадар юқорида кўрсатиб ўтилган тоифадаги 33 нафар шахслар жойлардаги тиббий муассасаларга жойлаштирилиб, уларга малакали биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, иссиқ овқат ҳамда ётоқ жойи билан таъминландилар.

Ҳозирда мазкур йўналишдаги тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82