• 15 август GMT +05:00
  • 7790.20
  • 8888.62
3 нафар болани ўлдириб, ўз ҳовлисига кўмган шахс ушланди
13.02.2018 17:21:22
2040 Ўзбекистон

2017 йилнинг 28 ноябрь куни соат 11-12 лар орасида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи 2014 йилда туғилган бола бедарак йўқолгани ҳақида хабар келиб тушган эди, деб маълум қилади ИИВ матбуот хизмати.

ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 2014 йилда туғилган болани ўлдириб, ўз уйининг ҳовлисига кўмган шахс аниқланиб қўлга олинди.

Олиб борилган суриштирув жараёнида унинг ҳовлисидан яна 2003 йилда туғилган 2010 йилдан бери ва 2005 йилда туғилган 2014 йилдан бери бедарак йўқолган болалар кўмилгани аниқланди.  Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82