• 20 май GMT +05:00
  • 8025.83
  • 9597.29
Адлия вазирлиги: Тошкентда пропискасиз ишлаш мумкин бўлади
14.02.2018 00:21:13
1013 Ўзбекистон

Паспорт тизими ва прописка масалалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан муҳим қарорлар лойиҳалари тайёрланган. Бу ҳақда адлия вазирлигининг телеграм каналида маълум қилинди.

Хусусан, лойиҳаларда:

✅ паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш;

✅ доимий ёки вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмаган) фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш билан боғлиқ амалиётга барҳам бериш;

✅вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш;

✅ меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлигини бекор қилиш;

✅ мавсумий ишларга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиш;

✅ Тошкент шаҳри ва вилоятида  доимий пропискага эга бўлган фуқаролар учун кўчмас мулк сотиб олиш бўйича амалдаги талабларни соддалаштириш; 

✅ Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш;

✅ ички туризмни ривожлантириш мақсадида вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан) бўлиш муддатини узайтириш;
 
✅ вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик, яшашга йўл қўйганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш назарда тутилган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82