• 20 май GMT +05:00
  • 8025.83
  • 9597.29
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҚОЧИБ ҚУТИЛДИ
27.01.2018 12:36:41
17196 Ўзбекистон

Шуҳрат Ғаниев фейсбук тармоғида унга билдирилаётган кескин фикрлардан қочиб қутилди. 

Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2018 йил 25 январ куни Facebookда янги саҳифа очди. 
Янги саҳифа очилишига ҳокимнинг 2018 йил 23 январ куни ўзи ўтқазган селектр йиғилишда Ақтўбе қурбонлари ва Тошлоқ тумани аҳолисини «ҳаромилар» ва бошка сўзлар билан ҳақорат қилгани сабаб бўлиши мумкин.
 Биринчи Fayzbog.UZнинг «Ҳароми» мақоласида, кейинчалик KUN.UZнинг «Ҳоким фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини чеклаб, уларнинг Ҳажга ва Россияга боришини тақиқлади» номли мақолада ва  бошқа қатор маҳаллий ва хорижий ахборот воситаларида эълон қилинган аудиоёзув ҳали ҳамон жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлиб келмоқда. 
Шуҳрат Ғаниевнинг Facebokдаги эски саҳифаси деворида фуқаролар томонидан ҳоким номига ёзилган кескин баёнотларни кўриш мумкин эди. 
Янги саҳифадаги ҳоким дўстлари ичида унинг ҳаракатларини оқлашга уринган журналист - Гулбаҳор Саид Ғани, ва «Ферганская правда» газетасининг расмий саҳифаси ҳам бор.
P.S. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Ақтўбе қурбонлари ва Тошлоқ тумани аҳолисини сўкканлигини тан олмасдан келмоқда ва туман аҳолисидан узр сўрамаслигини ҳам маълум қилган.

Мирзо Субханов

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82