• 20 февраль GMT +05:00
  • 8182.73
  • 10158.86
Фарғонада тадбиркор ўғирлаб кетилиб, ёқиб юборилди
13.02.2018 10:06:24
1035 Ўзбекистон

“Бўстон мазали таомлари” чойхонасидан ташқари чақириб олиниб, ўғирлаб кетилган тадбиркор “Мирзаобод тутзори” фермер хўжалиги дала майдонида калтакланиб, ёқиб юборилди.

2018 йилнинг 4 февраль куни Фарғона вилоятининг Боғдод туманида  яшовчи, Т.Мамадалиев ИИБга мурожаат қилиб, 3 февраль куни соат тахминан 16.30 да бирга яшаган ўғли, хусусий тадбиркор, 1977 йилда туғилган Р.Мамадалиев Риштон туманида жойлашган “Бўстон маззали таомлари” номли чойхонада ўртоқлари билан ўтирган вақтида номаълум шахс томонидан чақириб олингани, сўнг ўртоқларининг олдига қайтиб кирмасдан ҳамда яшаш уйига келмасдан бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 3 февраль куни соат тахминан 11.00 да Боғдод тумани Мирзаобод МФЙ яшовчилар 1987 йилда туғилган У.Раҳимов, 1993 йилда туғилган Ш.Миролимов, 1981 йилда туғилган С.Ғуломқодировлар маст ҳолда бўлган танишлари, Мирзаобод МФЙ яшовчи 1994 йилда туғилган Ж.Турғунов ва Конизар МФЙ яшовчи 1987 йилда туғилган Д.Хасановлар билан бирга Р.Мамадалиевни Риштон туманидаги “Бўстон маззали таомлари” номли чойхонадан кўчага чақиртириб С.Ғуломқодиров бошқарувидаги “Ласетти”, русумли автомашинага ўтказиб уни “Мирзаобод тутзори” фермер хўжалиги дала майдонига олиб бориб, Р.Мамадалиевни қасддан ўлдириш мақсадида бир неча маротаба уриб ҳушсиз ҳолатга келтириб, содир этган жиноятларини яшириш мақсадида, Р.Мамадалиевнинг устига ўзлари билан олиб келган бензин ёқилғисини сепиб ёқиб юборганликлари маълум бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, У.Раҳимов, Ш.Миролимов, С.Ғуломқодиров, Ж.Турғунов ва Д.Ҳасановлар қўлга олинганлар.

uznews.uz

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82