• 20 май GMT +05:00
  • 8025.83
  • 9597.29
Гулнора Каримова ва Фаваз Груози тунги байрамлар ва очиқ либослар
28.12.2017 23:51:47
20027 Ўзбекистон

Гулнора Каримова Фаваз Груозининг ижод намуналарига ошиқ эканлигини эшитганмидингиз? Заргарлик буюмларига катта қизиқиши бўлган Гулнора Груозининг оқшом кечаларига ташриф буюришни ҳам ёқтирган. Буни хорижнинг ялтироқ журналларининг интернет саҳифалари тасдиқлайди.

Фаваз Груози Италияда яшовчи, келиб чиқиши ливанлик бўлган машҳур заргардир. У нафақат қора олмослар балки,  шампан винолари дарё бўлиб оқадиган ва очиқ-сочиқ гўзал ҳонимлар даврасида  ўтадиган тунги байрам оқшомлари билан машҳурдир.  Қуйидаги суратлар ҳам Груозининг туғилган куни муносабати билан "Billionaire" клубида ташкиллаштирилган оқшомда туширилган.

Суратларни “фейк” ёлғонликда ҳам айблашган. Аммо, уларни ясама эканлиги ҳақидаги фикрлар ўз тасдиғини топмаган. Ушбу суратлар Glamour журналининг электрон вариантларида ҳам оммага тақдим этилган. Кейинчалик бу сурат Франциянинг “Le Point” жуналида икки бетлик мақола билан чоп этилган.

Қуйидаги сурат ҳам миллиардер заргарнинг таваллуд айёмларидан бирида олинган. Гулнора Каримованинг ушбу оқшомларга ўта очиқ кийимларда ташриф буюргани эътиборни тортади. Бу суратлар доимий равишда ғарб ОАВларида эълон қилиниб келинган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82