• 19 август GMT +05:00
  • 7790.20
  • 8888.62
Кириш имтиҳонларини МХХ эмас, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги назорат қилсин
14.02.2018 13:12:26
1811 Ўзбекистон

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори,  иқтисод фанлари доктори Ўзбекистонда Кириш имтиҳонларини МХХ эмас, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги назорат қилиши керак, деган фикрни олға сурмоқда.

Проффесор бу таклифини миллий ахборот агентлигига юборган йирик, таҳлилий мақоласида баён қилган.

Профессор таклифини шундай изоҳлайди:

Биринчи томон – таълимни идора қилувчи давлат тузилмалари. Кириш тест имтиҳонлари миллий хавфсизлик хизмати вакилларининг бевосита иштирокида ва қаттиқ назорати остида ўтказилади. Шунга қарамасдан олий ўқув юртига фақат билими бор ёшларни саралаб олиш муаммоси ҳал бўлмаяпти.

Кўп йиллик тажриба шундан далолат берадики, шундай нуфузли ташкилотнинг тест синовларига жалб этилиши олий ўқув юртларига энг қобилиятли, билимдон ёшларни саралаб олиш муаммоларини узил-кесил ҳал этиб бера олмаяпти. Бу ҳолатнинг асосий сабаби шундаки, ушбу ташкилот таълим сифати кўрсаткичлари бўйича давлат олдида ҳеч қандай ҳисобот бермайди, унинг асосий жавобгарлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида. Модомики, таълим сифатининг жавобгарлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги зиммасида экан, демак талабаликка саралаб олиш жараёнини ўзи қатъий назорат остига олиши зарур.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82