• 20 май GMT +05:00
  • 8025.83
  • 9597.29
Одилхон қори илк бор Ўзбекистонлик мусулмонларнинг бу камчилигини танқид қилди
31.12.2017 08:36:15
8336 Ўзбекистон

Янги йилга оз қолди. Ҳамма байрам нишонлаш арафасида. 2017 йилнинг сўнгги жумасида Шайҳ Зайниддин (Кўкча) масжидига жума намозини адо этиш учун йиғилганларга Одилхон қори маъруза қилди. Янги йил байрами арафасида қори халқимизда ушбу байрам Ҳайит айёмлариданда зиёда нишонлашини унга катта тайёргарлик кўрилишини айтди. Одилхон қори «ўзга дин байрамига бу қадар катта тайёргарлик кўрилади, аммо ўзимизнинг дин байрамига ҳам шунчалар юқори даражада хозирлик кўрамизми?», дея аччиқланиб гапирди.

Шунингдек, у арчаларни ясатиш ва қорбобо, қорқизларга ишонишни фарзандларимизда шакллантиришни хам қаттиқ танқид остига олди. Мазкур байрамда алкоголь ичкиликларини авж олишини ҳам ноўринлигини айтиб ўтди.

Қайд этиш керакки, аввалари янги йил арафасида қорилар , ҳусусан Одил қори янги йилни оммага чиқиб бу қадар қаттиқ танқид қилмаган эди. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82