• 15 август GMT +05:00
  • 7790.20
  • 8888.62
Ўзбекистонлик 20 яшар қиз БМТ минбарида нутқ сўзлаб, дунёни лол қолдирди
11.02.2018 22:31:21
3680 Ўзбекистон

“Мен Бухородаги иқтисодиёт коллежини битирганман. Отамнинг қўллаб-қувватлашлари билан чет тиллари ва хориж мамлакатлари маданиятини ўрганишни бошладим.

Кейин олий ўқув юрти талабасига айландим. Инглиз ва рус тилларини яхши биламан. Испан тилини ўрганаяпман. Интернетда эълон қилинадиган халқаро танловларни доим кузатиб бораман. “Many languges One World” танловида иштирок этганман. Инглиз тили ва адабиёти йўналишида таҳсил олаётганим учун бошқа хориж тилида иншо ёзишим керак эди ва мен бу борада рус тилини танлашга қарор қилдим. Иншоимни юқори баҳолашди. Тез орада ғолиб бўлганим ҳақида хат келди. Шу муносабат билан АҚШга, БМТ бош қароргоҳига учишим лозим эди. У ерда турли давлатлардан 60 нафар ғолиб учрашди. Улар бошқа жойлардан бўлса ҳам, энг муҳими барчамизга БМТ минбарида нутқ сўзлаш имконияти берилди. Ўзимнинг ҳис-туйғуларимни сўз билан таърифлаб бера олмайман ва албатта дунёдаги барча президентлар чиққан минбарда нутқ сўзлаётганимдан фахрланаман.

Мен у ерда Ватаним тарихи, эришаётган муваффақиятлар ҳақида сўзладим. Ўзимга ишонч билан гапирдим, бутун дунё мени томоша қилаётганини ҳис этдим. Президентимиз ёшлар учун катта имкониятлар яратиб бераётгани ҳақида сўзладим. Мени тинглаган жаҳон ҳайратга тушди. Кўпчиликда юртимизга келиш орзуси пайдо бўлди”, - деб ёзади ана ўша 20 яшарлик ғолиб қиз Нигина Юлдашева. 

Материал "Ишонч" газетасида чоп этилган мақола асосида тайёрланган. 

XS.UZ

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82