• 17 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида қўшимча ўтиш йўллари пайдо бўлади
14.02.2018 22:46:36
884 Ўзбекистон

Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасида яна иккита назорат-ўтказиш пункти қуриш режалаштирилмоқда, деди Қозоғистон молия вазири Бахит Султонов 13 февраль куни, Остонада.

Султоновнинг сўзларига қараганда, қозоқ-ўзбек чегарасида товарлар ўтишининг кўпайиши ҳамда Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида тузилган битим бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши муносабати билан, учта постдаги божхона хизматини куну тун ишлайдиган тартибга ўтказиш режалаштирилмоқда.

«Бундан ташқари, иккита янги НЎП — “Сирдарё” ва “Қўриқ” НЎП тузилади, уларга тахминан 124 киши (штатдаги ходимлар) талаб қилинади», — деди Султонов, ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида нутқ сўзлай туриб.

Вазир бошқа бир қатор ўтказиш пунктларидаги ходимлар штатини кенгайтириш зарурлигини ҳам айтиб ўтди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82