• 20 май GMT +05:00
  • 8025.83
  • 9597.29
Тиллалар билан ҳибсга олинган Ўзбекистон самолёти ҳақида И. Каримов давлат котиби ҳикоя қилади
17.01.2018 13:18:54
14897 Ўзбекистон

Бир неча йиллар аввал Ўзбекистонга тегишли тиллалар тўла самолёт ҳибсга олингани ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Бугун ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг биринчи ва охирги Давлат котиби Раҳим Ражабов миллий ахборот агентлигига ошкор қилган.

"– Миллий валюта масаласи ниҳоятда муҳим, уни зудлик билан жорий этиш керак. Кейин Президент кимнингдир манфаатини эмас, халқ манфаатини, давлат манфаатини ўйлаб иш қилаяпти. Лекин, кейин маълум бўлишича, қайсидир бир аэропортда самолётимиз ушланган. Тиллалар ҳибсга олинган. Махсус халқаро комиссия барча ишларни текширган. Таҳлил қилиб кўрилгач, бу тадбирда ҳеч кимнинг қора нияти, шахсий манфаати йўқлиги сабабли ва бу операция энди мустақилликни қўлга киритган халқнинг манфаати ва жаҳон харитасида янги пайдо бўлган ёш давлатнинг бир марталик тадбири эканлиги каби асл сабаблари тушунтирилгач, муаммо дипломатик ва юридик йўллар билан ҳал қилинди..." -дейди Раҳим Ражабов

Раҳим Ражабов шахсий архивида сақланаётган нодир фотосуратлар ва тўлиқ интервью билан танишмоқчи бўлсангиз бизни кузатиб боринг.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82