• 15 август GMT +05:00
  • 7790.20
  • 8888.62
Тожикистонда Мирзиёевни тамомила бошқача кутиб олишмоқчи
13.02.2018 16:26:12
1933 Ўзбекистон

Тожикистон пойтахтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг баҳор фаслига мўлжалланган илк давлат ташрифига қизғин тайёргарлик кетмоқда.
 Спутник Ўзбекистоннинг ТожикТАнинг республика Маданият вазирлигидаги манбасига таяниб хабар беришича, давлат раҳбарининг ташрифи ҳамда президентларнинг учрашуви Тожикистон ва Ўзбекистон санъат усталарининг биргаликдаги қутлов концерти билан нишонланади.
Хабар қилинишича, Тожикистон ва Ўзбекистон санъат усталарининг биргаликдаги концерти "Дўстлик оқшоми" деб номланади. Унда таниқли хонандалар, созанда ва раққослар иштирок этади.
Ўзбекистон расмий делегацияси, Тожикистон ҳукумати ва парламенти аъзолари. Дипломатик корпус вакиллари томошабинлар орасидан жой оладилар.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82