• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Ўзбекистон Қирғизистонга иккита “тез ёрдам” машинаси совға қилди
17.02.2018 12:46:49
809 Ўзбекистон

Ўзбекистон  томонидан Қирғизистон иккита “тез ёрдам” машинаси совға қилинди. 

Машиналардан бири Боткен шаҳри аҳолиси учун, иккинчиси эса Қадамжой туманидаги Жани-Жер қишлоғидаги умумий шифокорлар амалиёт маркази учун хизмат қиладиган бўлди. Бу ҳақда "Халқ сўзи"нинг электрон нашри хабар бермоқда.  

“Тез ёрдам” машиналари икки халқ ўртасидаги ўзаро дўстлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш мақсадида туҳфа қилинган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар тобора ривожланиб ва мустаҳкамланиб бормоқда. Ўтган бир ярим йил давомида икки давлат раҳбарлари ва расмий доиралари вакиллари бир неча бор учрашди. Ўзбекистон ва Қирғизистон делегацияларининг ўзаро ташрифлари амалга оширилди.

Шунингдек, мамлакатлар ўртасида автобус ва авиақатновларни йўлга қўйиш, ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этиш ва чегаралар борасида келишувларга эришилди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82