• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Каптива ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб, 2 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 4 кишини жароҳатлади
19.02.2018 17:48:26
1262 Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 18 февраль куни  кеч соат 20:30 атрофида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда dia.uz мухбирига ҳуқуқ тартибот органларидаги манба хабар берган.

Тошкент Вилоятининг Занги-ота тумани “Назарбек”ҚФЙ йўналишида турмуш ўртоғининг Каптива машинасини минган ҳайдовчи йўлнинг қарама-қарши тарафида ҳаракатланиб, “Ваз2106” машинасига тўқнашиб кетади. Натижада Каптива ҳайдовчисининг ён ўриндиғида ўтирган эркак ва  “Ваз2106” русумли автомобилнинг 34 ёшли ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлади. Ушбу машина орқа ўриндиғида келаётган 4 нафар йўловчилар эса жиддий тан жароҳатлари оладилар. Жароҳатланганлар тезкорлик билан Тошкент вилояти касалхонасига етказилган. Ҳайдовчи аёл устидан эса Тошкент вилояти прокуротураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82