• 27 май GMT +05:00
  • 7997.95
  • 9396.79
ВИДЕО: Ўзбекистонда ўқитувчи ўқувчисини аёвсиз калтаклади
21.02.2018 17:10:18
2199 Ўзбекистон

 Видеода ўқитувчи юқори синфда ўқийдиган ўқувчилардан бирини досканинг олдига олиб чиқиб мушт билан қаттиқ зарба бераётганини кўриш мумкин.

Мактаблардан бирининг ўқувчилари томонидан ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган турли баҳсларга сабаб бўлаётган бу воқеа жойи ҳозирча, номаълум.

Бу ҳолатни шу хона олдидан ўтиб кетаётган ўқувчилардан бири тасвирга олган, аммо ўқувчи ҳам бироз қўрқиброқ ушбу воқеани тасвирга олгани боис, воқеа нима билан тугагани тасвирга олмаган.

“UzNews.uz” бу воқеага ойдинлик киритиш учун Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилди ва афсуски ҳозирча Вазирликдагиларнинг бу воқеадан хабари йўқ экан, лекин улар ҳолатни ўрганиб, натижаси бўйича маълумот беришга ваъда беришди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82