• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Ғиждувондаги боғчада канализация йўқ, овқат ўчоқда пиширилади
23.02.2018 12:16:29
1007 Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳудудларда аҳолини ўйлантираётган, қийнаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида чекка-чекка қишлоқларда аҳоли хонадонларига ташриф буюришмоқда.

Парламент қуйи палатаси расмий веб-сайтида келтирилишича, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Назир Собиров Ғиждувон туманининг «Сарвари», «Тавариён», «Зарангари», «Абдулла Қаҳҳор» ҳамда «Қўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинларида  бўлганлар.

«Сарвари» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 54-сон мактабгача таълим муассасаси ўрганилганда муаcсасанинг дори-дармон воситалари билан тўлиқ таъминланмаганлиги аниқланган. 100 нафар бола тарбияланаётган 13-сон мактабгача таълим муассасаси эса 2016 йилда капитал таъмирланган бўлса-да, муассаса ошхонасида ўрнатилган электр печи уланмаган, канализация оқава тизими йўқ. Ушбу камчиликлар сабаб овқат ҳовлида, ўчоқда тайёрланмоқда эди. Депутатлар туман электр тармоқлари ва молия бўлими билан боғланиб, масала ечими ижобий ҳал этилди.

Учрашувлар давомида аҳоли ҳудудда тоза ичимлик сувининг йўқлиги ва умуман етиб келмаганлиги, йўлларни таъмирлаш зарурлиги қайд этди. Муаммолар юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82