• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
АВТОТЕСТ монополияси росмана тугатилди
24.02.2018 09:27:47
1813 Ўзбекистон

Адлия вазирлигининг матбуот хизмати “Avtotest Report” МЧЖ билан боғлиқ янги қарорни эълон қилди. Унга кўра энди юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини малакасини ошириш билан бошқа белгиланган талабга жавоб берувчи автомактаблар ҳам шуғулланиши мумкин.

Ҳукумат томонидан киритилган таклифлар ва “Avtotest Report” МЧЖ тажрибаси инобатга олиниб, 23 февралдаги қарор билан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини малакасини ошириш билан 2018 йил 1 июндан бошлаб давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланди.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳайдовчиларнинг етарли билим ва малакага эга бўлиши нафақат ўзлари учун балки барча фуқароларнинг хавфсизлиги учун ниҳоятда муҳим. Шу боис, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ҳамда шартлари ўрнатилди.

Бундан ташқари, қарор билан автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахсларга малака ошириш мажбурий эмаслиги белгилаб қўйилди.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz орқали танишиш мумкин.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82