• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
ДИҚҚАТ: ЙҲХББ назоратни кучайтирмоқда
27.02.2018 00:09:55
1924 Ўзбекистон

Жорий йил 19-25 февраль кунлари Ўзбекистон автомобиль йўлларида содир этилган 135 йўл-транспорт ҳодисаси туфайли 138 фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. Ўтган ҳафта давомида республика йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 89 минг 485 қоидабузарликлар аниқланган. Уларнинг 45 минг 763 таси қўпол қоидабузарликлардир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизматидан маълум қилинди. 

Хабарда 1 минг 829 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқаргани, 14 минг 280 ҳолатда белгиланган тезлик талаблари бузилгани, 1 минг 125 нафар ҳайдовчи эса светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасига амал қилмагани келтирилган. 

Шунингдек, транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 209, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 983 ва хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган 14 минг 826 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилган. 
 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82