• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
ДИҚҚАТ: “Ўзбекистон ҳаво йўлларида" маҳаллий авиақатнов чипталари арзонлашди
28.02.2018 12:12:13
1502 Ўзбекистон

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий авиақатновлар учун чегирмалар эълон қилди.
Чегирмалар қўйидагича кўринишда эълон қилинган.

Индивидуал йўловчилар учун 30%,

Турстлар гуруҳи (5 ва ундан ортиқ кишилар), 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган мактаб ёшидаги болалар, коллеж ва лицей ўқувчилари, талабалар учун эса 40%,

2 ва ундан ортиқ кишидан иборат бўлган оила аъзолари, 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари учун 50% миқдорида чегирмалар эълон қилинди.

Авиачипталар учун бериладиган ушбу чегирмалар 2018 йилнинг 18, 19, 20, 21, 22 март кунлари мамлакат ичкарисида қатновчи авиақатновлар учун амал қилади.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82