• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Бешбармоқ рекордини янгилаш учун 8 та от сўйилди 117 метрли қази тайёрланди
12.03.2018 14:47:35
1166 Ўзбекистон

Қирғизистонда 1 тоннадан ошиқ бешбармоқ тайёрлаб уни рекордлар китобида қайт эттирмоқчилар. Аммо, қўшни давлат Гиннеснинг рекордлар китобига қайт этувчи мутахассисларга 10 минг АҚШ долларидан ортиқ пул сарфлаб, уларни Қозоғистонга чақирмоқчи эмаслар.

Улар 1 464 килограммли рекорд даражадаги бешбармоқ тайёрлаш видеосини Гиннеснинг рекордлар Китоби котибиятига юборишади.

Китобга кириш мақсадида ариза бериш учун котибиятнинг икки нафар вакилини таклиф қилиш ёки уларга видеони жўнатиш керак бўларди, дейди таом тайёрлаш ташкилотчиларидан бири Эльнура Кулуева.

Унинг сўзларига қараганда, ташкилотнинг вакилларини таклиф қилиш ҳаражатлари ҳар бири учун 16 минг долларни –10 минг доллар гонорар, шунингдек виза ва командировка ҳаражатлари учун — ташкил қиларди.

«Шу сабабли биз иккинчи вариантни танладик – тайёрлаш жараёнларини видеога олдик, эндиликда инглиз тилига таржима қиламиз ва котибиятга юборамиз. Тадбирга ўнлаб нуфузли ОАВи ва швециялик икки нафар ошпаз гувоҳ бўлди. “Арт” судияси томонидан суратга олинган видео тез орада жўнатилади», — дейди Кулуева.

Кулуеванинг таъкидлашича, Гиннеснинг рекордлар китобига ариза бериш учун барча талабларга риоя қилинган. 1 тонна 464 кг бешбармоқ ва 117 метрли чучук(қази) тайёрлашга 40 нафар ошпаз ва 100га яқин волонтер қатнашди. Бу миқдордаги таомни тайёрлашга 8 та от сўйилдли, 150 литрли 12та қозон ўрнатилди.

2015 йилда бешбармоқ тайёрлаш бўйича рекорд Остонада ўрнатилган эди. Ўшанда тайёр таомнинг оғирлиги 736,5 килограммни ташкил қилган ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82