• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Бош Вазир Абдулла Арипов шахсан Абдулла Қодирий ховлисига ташриф буюрди ва
20.02.2018 13:01:40
7555 Ўзбекистон

Буюк адибимиз Абдулла Қодирий ховлиси хозиргача музейга айланмаганини кўп бора танқид остига олиб, бу борада куни кеча берилган Маданият вазирлигининг шармандали жавобини ҳам эълон қилган эдик.

Бугун, адиб ховлисига Бош Вазир Абдулла Арипов, Маданият вазири, Тошкент шаҳар ҳокими ва маданият вазирлигидан К. Акилова ҳам ташриф буюрган. Улар ховлини айланиб бу табаррук жойни 1 гектардан каттароқ қисмини маданият марказига айлантириш кераклигини айтиб ўтганлар.

Хондамир Қодирийнинг бизга маълумот беришича, ховлини уй-боғ музейига айлантирилиши сабабли, айни дамда уйда истиқомат қилиб келаётган 10 дан ортиқ оила ҳам уй-жой билан таьминланади.

Бош Вазир Қодирий ховлисини маданият марказига айлантириш борасида кўрсатмалар берган.

Тафсилотлар билан  тез орада таништирамиз.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82