• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Лола Каримова 13 йилдан сўнг кетишга мажбур бўлганини айтди
06.03.2018 11:31:40
2453 Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева гимнастика федерацияси президенти лавозимини тарк этмоқда.

У бу ҳақда Лос-Анжелесда Сэр Элтон Жоннинг ОИТСга қарши кураш Фонди томонидан ташкил этилган хайрия кечасидан сўнг ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган. 

"Мана 13 йиллик фаолиятимдан сўнг, Ўзбекистон гимнастика федерацияси Президентлиги лавозимини тарк этишга мажбур эканлигимни эълон қилмоқчиман. Мен барча спортчиларимиз, федерациянинг бутун мураббийлар жамоаси ҳамда барча ишчи ходимларига аъло бажарилган фаолиятлари, ушбу спорт турини юқори даражага кўтаришдаги ҳиссалари, унинг ривожланиш йўлида тинимсиз меҳнатлари ҳамда ғайратлари учун чин дилимдан ташаккур билдирмоқчиман", — деган Лола Каримова ўз постида.


  

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82