• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Мария Захарова Британия парламенти мажлисини «цирк шоуси» дея атади
13.03.2018 15:45:33
886 Ўзбекистон

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй баёнотига ўз муносабатини билдирди, дея хабар берди РИА «Новости».
«Бу Британия парламентидаги цирк шоуси. Хулоса аниқ: фитнага асосланган навбатдаги ахборот-сиёсий кампания», — деди Захарова.
ТИВ вакили ўз сўзига қўшимча қилар экан, Британия аввалги — Литвиненко, Березовский, Перепиличний ва бошқаларнинг ишлари нима билан якунланганини эслатиб ўтиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
12 март куни Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй баёнот бериб, Бош Разведка бошқармасининг собиқ полковниги Сергей Скрипаль Россия лабораторияларида ишлаб чиқарилган — ҳарбий мақсадларда ишлатиладиган асаб моддаси билан заҳарланганини таъкидлаган эди. Унинг айтишича, агар-да бу тасдиқланадиган бўлса, у ҳолда мамлакат Россияга қарши қўшимча жазо чоралари кўришга тайёр.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82