• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Овора бўлманг: Темирйўлда чегирма бор-у, чипта йўқ!
07.03.2018 16:56:27
2164 Ўзбекистон

Баҳорнинг илк ойиданоқ Наврўз муносабати билан темир йўл чипталарига маълум кунларга 50 фоизлик чегирма эълон қилинди. Бироқ чегирма бору, чипта йўққа ўхшайди. Бу ҳақда блогер Мирзо Субханов  шундай ёзади:  

“«Байрамона имтиёзлар!» сарлавҳаси билан «Ўзбекистон темир йўллари»  томонидан эълон қилинган 50 фоизлик «чала» чегирмалардан сўнг темирйўл кассаларида узун навбатлар пайдо бўлган.

 Кассада навбатда турсангизгина 50 фоизлик чегирмага эга бўла оласиз! Онлайн тарзда бундай имконият йўқ.

Бу темирйўлдан янги инновацион маркетинг!

Тошкент шаҳар марказий вокзали навбатчисининг маълум килишича, чипталар тугаганига қарамасдан, ҳозиргача биронта ҳам қўшимча поезд қўйилмаган.

Тошкент ва вилоятлар ўртасида биронта ҳам замонавий автобус юрмаслигини алоҳида айтиб ўтиш керак.”, деб ёзади блогер Субханов.

Байрам кунларига Темирйўл чипталарини ололмаган блогер “Кунимиз нолегал таксиларга қолиб кетдими?” , дея савол ташламоқда.

“Шу таксиларнинг легаллаштирилиши ва патент орқали фаолият олиб бориши давлат учун фойда эмасми? Улар қачонгача солиқчиларнинг «рейд»идан қўрқиб юришлари керак?

 Транспорт тизимини ислоҳ қилмасдан ички туризмни ривожлантиш ҳақидаги гап сўзлар ҳом хаёлдан бошқа нарса эмас,албатта.

Эй сайёх!

«Ўзбекистон бўйлаб пиёда саёҳат қил!»” дея фикрига якун ясайди Мирзо Субханов.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82