• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Пахтакор халқимизнинг тушига кирмаган даромад
07.03.2018 11:49:37
4291 Ўзбекистон

Аччиқ қалампир етиштириш сердаромад соҳа бўлиб, бир гектардаги ҳосилдорлик 15−20 тоннагача етади. Унинг қуритилганига талаб кўплигини ҳисобга олсак, 1 гектар майдондаги ҳосилдан 3-4 тонна қуритилган аччиқ қалампир олинади. Унинг 1 тоннасининг нархи дунё бозорида 8 минг доллар атрофида баҳоланиши эса ҳозирга қадар пахтакор халқимизнинг тушига ҳам кирмаган эди, деб ёзади миллий ахборот агентлиги.

Хабарда ёзилишича, юртимизда экиш учун тавсия этиладиган марғилон-330, пикантный, учқун, тилларанг, мумтоз, саид каби қалампир навлари мавжуд.

Ҳозирда олимларнинг бу йўналишда бир қатор тавсиялар ишлаб чиққан бўлиб, жойларда ўқув – семинарлари ўтказилмоқда. Унда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитлари ҳисобга олиниб, ишлаб чиқилган таклифлар фермер, деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгаларига етказилмоқда. Хусусан, Тошкент давлат аграр университети Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Жанубий Кореянинг “KOPIA” маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида “Ўзбекистонда аччиқ қалампир етиштиришнинг истиқболлари” мавзусида ўқув-семинарлари ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, «Агробанк» қалампир етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига қалампир уруғларини харид қилиш, экиш, кўчат ва маҳсулот етиштириш, иссиқхоналар қуриш, моддий-техника ресурсларини сотиб олиш, агротехника тадбирларини амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар ажратишни бошлади.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82