• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Қодирий учун пул йўқми ёки Маданият вазирлигининг шармандали қарори
17.02.2018 13:35:06
5504 Ўзбекистон

Тошкентнинг Самарқанд дарвоза маҳалласида жойлашган Абдулла Қодирийнинг ховлисини “уй музейи”га айлантириш борасида мақола ва видеорепортажлар эълон қилган эдик. Унда адибнинг фарзанди ва неваралари уйни музейга айлантириш борасидаги фикр-мулоҳазаларини билдирган эдилар. Бугун бизга етиб келган маълумотларга кўра Маданият вазирлиги Абдулла Қодирий уйини музейга айлантирмаслигини хат орқали маълум қилган.

Вазирлик бу ҳолатга шундай изоҳ беради:

Ҳозирда адиб яшаган катта ховлида бошқа оилалар ҳам (қонуний) уй қуриб олганлиги сабабли, уларни кўчириш ва уй-жой билан таъминлан катта маблағ талаб этади. Қолаверса адиб уйида музей қилишга арзирлик буюмлар етарли эмас.

Ёзувчилар уюшмаси раиси ёрдамчиси Баҳтиёр Ҳайдаровнинг фикрича Абдулла Қодирий уйи албатта, “уй музейи”га айлантирилиши лозим. “Ўзбек адабиётининг 3 буюк устуни бор. Бу халқ оғзаки ижодидан – “Алпомиш” достони, Алишер Навоийнинг “Хамса”си ва учинчиси бешак Абдулла Қодирийнинг романчиликка асос солган “Ўтган кунлар”идир.”- дейди Баҳтиёр Ҳайдаров.

Абдулла Қодирийнинг уйи - "уй музейи"га айлантирилиши керакми? Сиз бу ҳақда қандай фикрдасиз? 

Анора Содиқова

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82