• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Қозоғистонда яна бир автобус ёниб кетди
23.01.2018 17:06:46
7401 Ўзбекистон

Чимкент шаҳрида бугун йўловчи ташувчи автобус ёниб кетди, деб хабар бермоқда вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти.

Шаҳар полициясининг хабарига қараганда, ёниш пайтида автобус ичида икки йўловчи ва ҳайдовчи бўлган, ўлганлар ёки жароҳатланганлар йўқ. Одамлар ёнғин автобусни қамраб олгунига қадар салонни тарк этишга муваффақ бўлган.

ФВ департаментининг хабарига қараганда, Жибек-Жўли кўчаси бўйлаб 22-йўналишдаги автобус ёниб кетганлиги ҳақидаги хабар диспетчерлик хизматига бугун туш пайтида келиб тушган. Ёнғинга қарши кураш хизмати бўлинмаси етиб келгандан сўнг олов ўчирилди.

Полиция хабар қилишича, автобус ёниб кетган пайт видеокузатув камераларида тасвирга тушган. Полиция ФВ сабаблари аниқланаётганини хабар қилмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82