• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистонга боради
12.03.2018 14:36:45
924 Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 март куни Қозоғистон Республикасига сафар қилиши кутилмоқда.

Қозоғистонда Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Президентлари учрашиши ҳақида Қозоғистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати “Facebook”даги расмий саҳифаси орқали хабар бермоқда.

Ушбу учрашувга борадиган Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан Қозоғистонда “Ўзбекистон йили”нинг тантанали очилиш маросими давомида учрашиши ҳам айтиб ўтилган.

Куннинг охирида икки давлат раҳбарларининг санъат усталари иштирокидаги концерт дастурига ташрифи ҳам кутилмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82