• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Хонанданинг қўшиқчиликни ташлаб, имом бўлгани ростми?
28.01.2018 19:42:33
5433 Ўзбекистон

90-йилларнинг машҳур қўшиқчиси, “Жонон бўламан деб...”, “Ферузабону” қўшиқлари билан машҳур бўлган хонанда Дониёр Тошмуҳамедов (Дониёр Файз) Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги Абдулҳамид ҳожи жоме масжидига имом ноиби этиб тайинланди. Sof.uz сайти масжид билан боғланганда бу хабар тасдиғини топди.

Масжид Учтепа туманининг Муаллим кўчасида жойлашган.

Vakillik.uz сайтида ёзилишича, масжид 1998 йилда Истироҳат маҳалласи фаоллари, жумладан, Абдулҳамид ҳожи ташаббуси билан барпо этилган. 2013 йилда қайта таъмирланган.

Дониёр Тошмуҳамедов 1969 йил 23 февраль куни шифокор оиласида туғилган. Илк альбоми 1989, охиргиси 2001 йилда чиққан ва шундан сўнг қўшиқчиликдан узоқлашган эди.

Дониёр қори телеграмда ўз каналини юритади. Каналнинг 3 мингдан зиёд аъзолари бор

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82