• 15 август GMT +05:00
  • 7790.20
  • 8888.62
Тошкентда юраётган автобуснинг очиқ қолган эшигидан йўловчи отилиб кетди
17.03.2018 11:35:07
1543 Ўзбекистон

Тошкентда автобуснинг очиқ қолган эшигидан йўловчи тушиб кетиб, жаҳоат олган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБдаги манба dia.uz мухбирига хабар берган.

Тошкентда 6- туғруқхона қашисидаги бекатда 3 – автобус саройига тегишли автобус келиб тўҳтайди. Йўловчилар автобусга чиққач, ҳайдовчи эшикларни ёпмай ҳаракатни бошлайди. Натижада автобуснинг очиқ эшикларидан чиқишга улгирмаган йўловчи тушиб қолади ва унга тан жароҳати етади. Бунга автобус ҳайдовчси  бефарқ қараб, ёрдам кўрсатмай ва ЙТҲ ҳақид хабар бермай кетиб қолади. Касалхонага мурожаат қилган йўловчига чап елка дўнглиги синиши ва тизза лат ейиши ташҳиси қўйилган. Шу куннинг ўзида ҳайдовчи ушланиб унга нисбатан мавжуд қонунчилик асосида чоралар кўрилган.

 Мазкур маълумот Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан тақдим этилган хужжатлар асосида тайёрланди 

Зухра Абдурахмонова

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82