• 15 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
Қозоғистонликлар учун Ўзбекистонга саёҳат қилиш қизиқми?
19.03.2018 15:32:44
942 Ўзбекистон

Ўтган йили ёз ойида Қозоғистонлик мустақил журналист Алибек Бегалинов ҳомийлари ёрдамида Қозоғистондан Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Бухоро, Хоразм вилоятларига машинада саёҳат қилди.  Журналист ушбу икки вилоят ҳақида бор кўрган маълумотларини расм ва видео шаклида қўшни давлат ОАВларида эълон қилди.   

Айни кунларда voxboll сўровнома дастури орқали журналист Алибек Бегалинов қозоғистонликлар орасида сўровнома ўтказди. Сўровномада “ қозоғистонликлар Ўзбекистонга саёҳат қилишни исташадими йўқми?” , деган мурожаат билан юзланилган.

Сўровнома натижаси қуйидагича бўлди:

56 фоиз сўровномада қатнашган қозоғистонликлар Ўзбекистонга саёҳат қилишни ёқлаб овоз берганлар, респондентларнинг 16 фоизи байрамда юртимизга келишини билдирган, жавоб берувчиларнинг 12 фоизи ҳали бир қарорга келмаганликларини айтганлар яна 16 фоиз респондентлар Ўзбекистонда бўлганликларини тасдиқлашган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82