• 24 апрель GMT +05:00
  • 8068.17
  • 9899.64
Яна раҳбарлар ҳақорати: юридик коллеж директори миллатчилик қилгани аниқланди
19.03.2018 11:55:39
1423 Ўзбекистон

Наманган юридик коллежи директори вазифасини бажарувчи Н.Мирзаолимова қўл остида фаолият юритувчиларга нисбатан миллатчилик қилганликда айбланмоқда.

Мирзаолимовага нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига юборилган.

UzNews.uz' сайтининг ёзишича, Мирзаолимова 2017 йилда Наманган юридик коллежи директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Муқаддам Н.Мирзаолимага нисбатан Наманган қурилиш ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида Маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб юрган бир вақтда ҳамкасбини ҳақорат қилганлиги учун маъмурий жазо қулланилган.

Фуқаро янги лавозимида ҳам ушбу ишларни давом эттириб, Наманган юридик коллежи ўқитувчиларини катта умумий йиғилишларда бир неча маротаба беодоблик билан, уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, миллатчилик қилиб, шаъни ва қадр-қимматини қасддан таҳқирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 15.11.2017 йилда Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Наманган юридик коллежи директори вазифасини бажарувчи Н.Мирзаолимовага нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 1-қисми (ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қузғатилган.

Тергов якунига кўра, Наманган юридик коллежи директори вазифасини бажарувчи Мирзаолимова Нодирага нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, 24.02.2018 йилда жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига юборилган.

Қайд қилиб ўтамиз, ушбу ҳолатлар бўйича ўқитувчилар Наманган шаҳар ва Наманган вилояти прокуратурасига мурожаат этишган, лекин жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат этилганидан кейин қўзғатилган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82