• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Ободонлаштириш учун ажратилган 800 млрд сўм қани? Депутат ўқитувчиларни тозалаш ишларини қилишдан бош тортишга чақирди
20.03.2018 11:47:36
7145 Ўзбекистон

Депутатлар чекка қишлоқларда симёғоч ўрнатади, шифокорлар кўчада райҳон экади, ўқитувчилар йўл четини оқлайди. Қани ер юзининг қайси мамлакатида тартиб шундай? Фақат бизда. Биз ҳақиқатан бетакрор Ўзбекистонда яшаймиз.

Олий Мажлис депутати Абдурашид Қодиров ўқитувчи, шифокорларни тозалаш ишларини бажаришдан бош тортиб ўз ҳуқуқларини талаб қилишлари кераклигини айтмоқда.

“Мажбурий меҳнатга жалб этиш мумкин эмаслиги, бундай ҳолатлар учун жавобгарлик тегишли қонун хужжатларида белгилаб қуйилган. Бироқ, фожиа шундаки, ана шундай ҳолатларга тушганларнинг хеч бири қонуний тарзда мурожаат этмайди. Мажбурий меҳнатга жалб этганлар эса, сурбетларча бундай ҳолатлар бўлмаганини  таъкидлашдан чарчашмайди. Мажбурланган ҳам, мажбурлаган ҳам “ҳеч қандай мажбурлаш бўлгани йуқ”, деб турса, бундай ҳолатга қарши қандай курашиш мумкин.”, деб ёзади депутат.

Лекин, шуни инобатга олиш керакки мажбурий меҳнатдан бўйин товлаган ўқитувчи ва шифокор, ҳамширалар иш ўрнини йўқотишдан ёки раҳбарият билан “тескари” бўлиб қолишдан хавфсирайди.

“Энг туғри йул, таълим ва тиббиёт ходимларини ҳеч қачон ва ҳеч бир сабаб билан, ҳаттоки, ўзлари хоҳлаб, илтимос қилганларида ҳам бошқа ишларга жалб этишни қатъий тақиқлаш, иш вақтида бошқа ишларни бажарганда унга нисбатан жавобгарлик белгилаш буйича тегишли қарор қабул қилиниши зарур.”, деб ёзади депутат.

Лекин, шифокор ва ўқитувчиларларга “ўзингизни- ўзингиз ҳимоя қилинг!”, дейишимиз тўғрими? Бизда Ўзбекистон шифокорлар ассоцацияси, ҳамширалар ассоцацияси, касаба уюшмалари мавжуд эканлигини эслатиб қўймоқчи эдик. Уларга маошлардан маълум фоиз миқдорида пул ажратилади. Шундай экан ушбу ташкилотлар қачон ўз вазифасини бажаради? Уларнинг шифокор, ўқитувчиларга нафи тегаяптими?

“Таълим ва тиббиёт ходимларига бажартирилиб келинган худдудлардаги ободонлаштириш каби ишларни эса 800 миллиард сўмга яқин жамғармага эга Жамоатчилик ишлари фонди маблағлари эвазига амалга ошириш керак.”, дея депутат аслида бу ишлар кимнинг бўйнида эканлиги ва уларга ажратилган маблағга ҳам тўхталиб ўтган.

«Умуман айтганда, токи ҳар бир ҳолатда жабрланган томон ўз ҳақ- ҳуқуқини талаб этмас экан, бундай қонун бузилишлари давом этаверади.”, дея фикрига хулоса ясайди депутат. 

Анора Содиқова 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82